Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ РАҲБАРИ МУҲАММАДИЕВ УЛУҒБЕК ИСЛОМОВИЧ РАҲБАРЛИГИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ МАСЪУЛЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИГА ТАШРИФ БУЮРДИ
2024-05-15 19:53:34 376
Президент маслаҳатчисининг ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ Қабулхонаси раҳбари Муҳаммадиев Улуғбек Исломович раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳининг масъуллари бугун Қўштепа туманида бўлиб, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда бошқа масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.
Мулоқотдан сўнг маҳалла “еттилиги” фаолияти билан танишиш мақсадида, Қўштепа туманидаги “Шодлик” МФЙ га ташриф буюриб ушбу маҳаллада фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар билан яқиндан танишди. Суҳбат давомида Давлатимиз раҳбари томонидан жойлардаги маҳаллалар "еттилиги"га яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз борди ва керакли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.