Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭЗГУЛИК-ШИОРИМИЗ, МАЪРИФАТ-ҚУРОЛИМИЗ!

×

 2024-05-14 18:25:58    240

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Бугун Президент таълим муассалари агентлиги тасарруфидаги Қўштепа тумани ихтисослаштирилган мактабида "Эзгулик-шиоримиз, маърифат-қуролимиз!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирда туман ҳокими маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Холиқов, 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби олий тоифали ўқитувчиси И.Ризаева, "Ғунча" адабий тўгараги раҳбари Т.Ўринов ҳамда ўқув муассасасидаги ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбир давомида устозлар ёшларимизга бугунги кунда мамлакатамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар ҳамда инсоннинг камол топишида китобнинг ўрни ва аҳамяти ҳақида тушунтирдилар. Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган жадид боболаримизнинг ҳаёти акс этган саҳна кўринишлари, миллий руҳдаги куй ва қўшиқлар ёшларимиз томонидан илиқ кутиб олинди.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram