Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР МУАММОЛАРИ ЕЧИМ ТОПМОҚДА
2024-05-14 15:02:08 222
Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида, Қўштепа туманидаги “Соҳибкор” МФЙ биносида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлим бошлиғи Саиджон Абдуқодиров томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган қабулда 7 нафар жисмоний ва юридик шахслар ўзларини қийнаётган муаммолари билан иштирок этишди. Мурожаатлардан 4 таси алимент, 3 таси қарз ундириш билан боғлиқ масалалар бўлиб, мурожаатчиларга бу борада тушунтиришлар берилди.
Қабул давомида 2 та мурожаат жойида ҳал қилинган бўлса, ҳозирда қолган 5 та мурожаатларни қаноатлантириш юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда ва ушбу мурожаатлар қонуний кўриб чиқилиб, қаноатлантириш чоралари кўрилади.