Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ – ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

×

 2024-05-14 12:27:29    191

PDF юклаш
Чоп этиш


Сектор раҳбарларининг қабулида 60 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда

Қўштепа тумани сектор раҳбарлари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказмоқда.

Навбатдаги фуқаролар қабулида Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари, масъул ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарлари иштирок этишмоқда.

Қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалаларга оид таклиф ва мурожаатлар билдирилмоқда. Қабул давомида 60 нафардан зиёд фуқаролар томонидан билдирилган турли йўналишдаги масалалар ҳар томонлама кўриб чиқилмоқда.

Шуни такидлаш жоизки, муаммоларнинг аксарияти қабул чоғида ижобий ечимини топмоқда. Жумладан, Лангар маҳалласи ҳудудида яшовчи О.Матмусаева, Д.Ориповаларнинг фуқаролик паспорти билан боғлиқ муаммолари жойида ҳал этилди ва қабул давом этмоқда.  

Шунингдек, ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram