Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2024-05-13 22:27:10 206
Қўштепа туман ҳокими А.Абдуллаев ва туман прокурори А.Худойбергановлар биргаликда “Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.
Улар дастлаб маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган "ISFAYRAMSOY EXSPORT SAVDO" МЧЖда бўлиб, корхона томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт хажмини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.
Туман раҳбари томонидан тадбиркорга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт харитасини кенгайтириш ҳамда хажмини ошириш бўйича таклифлар берилди.
Шунингдек, маҳалла ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича олиб бораётган ишлар ҳам ўрганилди.
Туман ҳокими томонидан ҳоким ёрдамчисига ҳудуд ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда барча ресурслардан фойдаланиб аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
“Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги фаолият бошлаган тадбиркорлик субеъкти фаолияти билан танишган туман ҳокими ва туман прокурори томонидан тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда ёғочдан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сонини кўпайтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди.