Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИ БУГУН “ҚЎРҒОНЧА” МАҲАЛЛАСИДА
2024-05-13 21:49:42 218
Қўштепа туманида бўлиб турган Республика ишчи гуруҳи аъзолари бугун “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ишчи гуруҳ раҳбари томонидан еттилик фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш, солиқ тушумларини кўпайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан берган кўрсатмалари ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, томорқадан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишдилар.