Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИПАК ҚУРТИ БОҚҚАН ОДАМНИНГ ХАЗИНАСИГА БАРАКА ҚЎШИЛАДИ
2024-05-10 13:24:13 117
Халқимиз пиллачилик билан азал-азалдан шуғулланиб келган ва бу анаъна хамон давом этмоқда. Чунки, жаҳон ипак бозорида ипак маҳсулотларига бўлган талаб юқори ҳисобланади.
Қўштепа туманида ҳам даромад манбаи бўлган пилла етиштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Жумладан, жорий йилда туманда жами 2 минг 423 қути ипак қурти боқилиши йўлга қўйилган бўлиб, 2 минг 200 дан ортиқ ипак қурти боқувчи оилалар ҳамда 392 дан зиёд фермер хўжаликлари билан ички шартномалар тузилган.
Дарҳақиқат, ипак қурти чилги ҳосил. Уни боққан одамнинг хазинасига барака қўшилади. Ипак қуртининг ҳаёти том маънода ибрат ҳам. Ипак қурти ўзининг ҳаётини гаровга қўйиб пилла ўрайди ва охир оқибат эса ҳарир капалакка айланади. Бунда Яратганнинг инояти кўп, ўзгача бир маъно бор.
Шу боисдан ҳам бугунги кунда миллий бойлигимиз миллий қадриятимиз ҳисобланган пиллачиликка эътибор катта ва азал-азалдан ота-боболаримиз ўз хонадонларида ипак қурти парваришига эътибор қаратиб келишган. Бу эзгу юмуш авлоддан-авлодларга ўтиб қадрият сифатида давом этиб келаётганлиги эса қувонарлидир.