Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ РАҚАМЛАРДА
2024-05-10 08:03:05 136
2024-йил январ-март ойлари ҳолатига Қўштепа туманида қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган 76 корхона ва ташкилотлар томонидан 121,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 147,0 %ни ташкил этди.
Шундан:
Йирик корхоналар – 27,6 млрд. сўм
Кичик корхона ва микрофирмалар – 58,7 млрд. сўм
Норасмий сектор – 35,4 млрд. сўм
Бундан ташқари:
Янги қурилиш, реконструкция, кенгайтириш ва техник қайта қуроллантириш – 83,3 млрд. сўм
Аҳоли жон бошига қурилиш ишлари – 583,0 минг сўм
Иқтисодий фаолият турлари бўйича:
Бино ва иншоотларни қуриш – 99,2 млрд. сўм
Фуқаролик обектларини қуриш – 20,5 млрд. сўм
Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари – 2 млрд. сўмга тўғри келди.