Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“НАМУНА” МАҲАЛЛАСИДА АСФАЛТЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2024-05-08 15:27:43 90
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги “Намуна” маҳалласининг инфратузилмасини янада яхшиланмоқда.
Хусусан, ушбу маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида лойиҳа доирасида 14.5 километр тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда сув ҳавзаси қуриш ва насос станцияси ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Ҳозирда маҳалладаги Янги Ўзбекистон, Қайилма ва Ахиллик кўчаларининг 3 километр 300 метр қисмида асфалтлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Қайилма кўчасининг 910 метр қисмидаги йўл четларига бетон тўсиқлар ҳам ўрнатилди.