Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОТИРА БОР ЭКАН, МИЛЛАТ БАРҲАЁТ!
2024-05-08 15:27:36 114
Қўштепа туманида хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланди
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қўштепа туманидаги Хотира майдонида байрам тантаналари бўлиб ўтди. Бу ерда туман ҳокими А.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ҳарбийлар, жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, фронторти ва меҳнат фахрийлари, афғон уруши иштирокчилари, Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган тумандошларимиз ҳамда ёшлар вакиллари ҳозир бўлдилар.
Барчамизга маълумки 9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан туманимизда миллий байроғимиз ранглари акс этган шараф ленталари тарқатиш челленжига старт берилган эди. Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат Маркази туман бўлинмаси ҳамда ёшлар томонидан ушбу челленж давом эттирилиб тадбир иштирокчиларига шараф ленталари тарқатилиб, гулдасталар улашилди.
Тадбир давомида Хотира майдонидаги ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйилди. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ҳамюртларимиз хотирланиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Хотира ва қадрлаш куни тадбирлари туманимиздаги барча маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида кўтаринки руҳда давом этиб, нуроний кексалар йўқланмоқда.