Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИПАК ҚУРТИ ПАРВАРИШИ АВЖИДА
2024-05-07 21:40:09 159
Айни кунларда Қўштепа туманидаги пиллакорлар мўл пилла ҳосили етиштириш мақсадида шижоат билан меҳнат қилмоқдалар.
Қишлоқ хўжалигида йилнинг дастлабки хирмонини барпо қилишда меҳнат қилаётган пиллакорларимизнинг муаммо-камчиликлари маҳалла ва мутасадди ташкилотлар вакиллари, шунингдек соҳа аграномлари томонидан мунтазам ўрганилиб, уларга яқиндан ёрдам бериб келинмоқда.
Жумладан, бугун туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева Солижонобод ва Файз маҳаллаларида бўлиб, ҳудуддаги ипак қурти боқувчиларининг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларга зарур кўрсатмаларини берди.