Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ИШЧИЛАРИ ВА МЕХАНИЗАТОРЛАРГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИШ МАҚСАДИДА ИШ ҲАҚЛАРИ ДАЛА МАЙДОНЛАРИГА БОРИБ ТАРҚАТИЛМОҚДА
2024-05-07 20:15:15 160
Агробанк Қўштепа филиали тумандаги 128 нафар пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига молиявий хизматлар кўрсатиб келмоқда.
Жорий йил ҳосили учун ғўза майдонларида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликларининг ишчилари ва механизаторларга қулайлик яратиш мақсадида иш ҳақлари банк ходимлари томонидан дала майдонларига бориб тарқатилмоқда.
Жумладан, бугун банк ходимлари “А.Ниёзов Оқтепа”, “Қумтепа Қамиштепа”, “Қорақушчи Отабоев”, “Бахт Йўлдош Охун” ҳамда “Бахт Пахтакор Гармдон” ММТПлари ҳудудида фаолият юритаётган 30 нафар фермер хўжаликларига хизмат кўрсатишди. Ғўза парваришлаётган деҳқонларнинг иш ҳақлари дала майдонларига етказиб берилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, 8-9 май кунлари ҳам график бўйича туманнинг бошқа ҳудудларидаги фермер хўжаликлари аъзоларига ва механизаторларга иш ҳақлари етказиб берилади.
Албатта бундай тадбирлар ўз навбатида далаларда меҳнат қилаётган заҳматкаш инсонларни ғайратига ғайрат қўшади.