Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ИСТИҚБОЛ” МАҲАЛЛАСИДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА ХОНАДОНИНИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

×

 2024-05-07 12:40:23    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Кўмакка муҳтож кишиларга мурувват кўрсатиш, бағрикенглик қилиш халқимизнинг азалий анъаналаридан ҳисобланади. Зеро, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак.

Инсон ҳар доим ўзига ҳамда яқинларига эзгуликларни соғиниб яшайди. Яхши кунлари кўп бўлишини, тўйлар қилиб, фарзандлари бахту камолини кўришни истайди. Бироқ турли сабаблар туфайли моддий тақчиллик ҳолатларига ҳам тушиб қолиши мумкин.

Қўштепа туманидаги “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида маҳалладаги Обод кўчасида яшовчи Алишер Улуғовлар оиласи оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолганлиги ва яшаш уй-жойлари таъмирталаб ҳолатда эканлиги аниқланди.

Ушбу маммони ижобий ҳал этиш ҳамда оилани уй-жойларини таъмирлаш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Анваржон Абдуллаев таклифига асосан “Sanoat qurilish bank” АТБ вилоят филиали ҳомийлиги асосида Алишер Улуғовларларнинг хонадони мукаммал таъмирланмоқда.

Дарҳақиқат, Қўштепа туманида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида тизимли тадбирлар мунтазам равишда амалга оширилмоқда. 








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram