Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2024-05-06 20:15:44    125

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида бугун  “А.Ниёзов Оқтепа”, “Қумтепа Қамиштепа” ва “Қорақушчи Отабоев” ММТП ҳудудида бўлди.

Туман раҳбари “А.Ниёзов Оқтепа” ҳамда “Қумтепа Қамиштепа” ММТПлар ҳудудида ташкил этилган механизаторлар уйларида жорий йил ҳосили учун етиштирилаётган ғўза майдонларида фаолият олиб бораётган механизаторларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Шунингдек, “А.Ниёзов Оқтепа” ММТП ҳудудидаги “Абдуллажон”, “Шерзодбек”, “Нуриддин Таниқулов”, “Баходир Мирзаев”, “Худойберганов Қосим”, “Махсудов Валижон ери”, “Файзли Одил Махмуд” ҳамда “Қорақушчи Отабоев” МТТП ҳудудидаги “Асилбек Барака” фермер хўжаликларининг дала майдонларида ғўзага биринчи комплекс ишлов бериш ва жорий йил ҳосили учун етиштирилаётган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар билан ҳам танишди.

Туман ҳокими томонидан фермер хўжаликларининг раҳбарларига ғўза ва ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди. 

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram