Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЯККА ЁЛҒИЗ ЯШОВЧИ ФУҚАРОГА ХОМИЙЛИК АСОСИДА УЙ- ЖОЙ ҚУРИБ БЕРИЛМОҚДА
2024-05-06 17:37:34 141
Вилоят ҳокими Х.Бозаровнинг Қўштепа тумани Кўприкбоши маҳалласи Каттариқ кўчасида якка ёлғиз яшовчи О.Назаровнинг хонадонида бўлиб, ушбу оилани ижтимоий ва молиявий қўллаб-қувватлаш юзасидан берган кўрсатмасига асосан туман ҳокимининг ташаббуси билан хомийлик асосида унга уй-жой қуриб берилмоқда.
Ҳозирда ушбу оилага қурилаётган уй-жойда қизғин суратда иш олиб борилмоқда. Туман ҳокими ва сектор раҳбари, шунингдек маҳалланинг масъуллари томонидан бевосита қурилиш ишлари назоратга олинган.
Халқимиз азалдан ўз саховати, меҳр муруввати билан донг қозониб келган. Албатта, бундай хайрли ишларга раҳбарларнинг ўзлари бош-қош бўлиб турганлиги жуда катта аҳамиятга эга.