Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-05-04 11:22:47    387

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа тумани ҳокимлигида ҳужжатлар билан ишлашда иш юритишни тўғри йўлга қўйиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Семинарда Қўштепа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи А.Юнусов, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, туман ҳокимлиги ижро интизоми бўйича бош мутахассиси Ғ.Хомидов, туман ҳокимлиги Девонхонаси мудири З.Махаммаджонов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Б.Мусаев ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича тумандаги корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлар иштирок этди.

Семинарда топшириқларни ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни самарали ташкил этиш ҳамда мавжуд иш ҳужжатларини давлат тилида юритилиши масалалари муҳокама қилинди. 

Тадбирда иштирокчиларга жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро назоратини ташкил этиш, иш юритиш самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва топшириқларининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми электрон тизимида ижросини назорат қилиш бўйича тўхталиб ўтилди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.

 






 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram