Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“МАДАНИЯТ ВА МАЪРИФАТ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-05-04 08:51:54 402
Қўштепа туманидаги “Катта Бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида "Маданият ва маърифат" ойлиги доирасида ўқувчиларни китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида “Кутубхона нурхона” деб номланган маънавий-марифий тадбир ўтказилди.
Ўқувчилар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга янада ўзгача шукуҳ олиб кирди. Китобни асраб-авайлаш, ўзини китоб мутолааси билан банд қилган инсон ҳаётда машаққатлар олдида тиз чўкиб қолмаслиги ғояси остидаги саҳна кўринишлари эса ҳаммани китобга ошно қилишга хизмат қилди.