Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ИПАК ҚУРТИ ПАРВАРИШЛАЁТГАН ХОНАДОНЛАРДА БЎЛДИ

×

 2024-05-02 14:46:05    247

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ипак қурти парвариши кун сайин қизғин тус олмоқда. Яхши ҳосил учун эътибор билан бирга меҳр ҳам бериш керак.

Бугун Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев ҳудудларда бўлиб қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган долзарб юмушлар ижроси билан танишди.

Туман раҳбари дастлаб, ипак қурти парваришлаётган хонадонларда бўлди

- Ипак қуртларини парвариш қилишда ҳар бир ёши учун талаб этиладиган агротехника қоидаларига тўлиқ риоя қилиш керак, ана шунда яхши натижага эришилади, - деди пиллакорлар билан суҳбатлашган туман ҳокими.

Жорий йилда тумандаги фермер хўжаликлари ҳамда касаначилар томонидан 2 минг 423 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 145 тоннадан зиёд кумуш тола йиғиб олиш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида: Ипак қурти парвариши учун туманда 2 минг 200 дан ортиқ ипак қурти боқувчи оилалар ҳамда 392 дан зиёд фермер хўжаликлари билан ички шартномалар тузилган. Айни кунларда эса ипак қурти парвариши қизғин давом этмоқда.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram