Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ МАКТАБЛАРДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2024-05-02 12:08:46 301
Қўштепа туманидаги 20-умумтаълим мактабида Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Б.Маматов томонидан юқори синф ўкувчи ёшлар ўртасида жиноятчиликни барвақт олдини олишга қаратилган профилактик суҳбатлар ташкилланиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар юзасидан муҳокамалар олиб борилди.
Йиғилиш давомида ҳамкорликдаги ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари, муассаса вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари билан ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни доимий назорат қилиб боришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.