Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОЖИАКБАРНИНГ БИЗНЕСИ
2024-05-02 11:29:55 267
Тадбиркор—эл-юртга мададкор
Туркия мева-сабзавот қуритиш ва қадоқлаш корхонаси ва ресторанларида ишлаб қайтган, ўз юртида ишни нимадан бошлашни билмай турган Ҳожиакбар Муродовга “Эшонгузар” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Акбаржон Умаров ёрдамга келди. Унга Президентимизнинг ўтган йил 14 сентябридаги қарорига кўра, 100 миллион сўмгача гаровсиз имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесини бошлаши мумкинлигини айтиб, бу борада амалий ёрдам беришини билдирди.
Шу кунларда Ҳожиакбар ана шу кредитни олди. Туркия ва Хитойдан мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қуритиш ускуналарини сотиб олиб, хозирда хонадонида ўз бизнесини бошлаб, олтита иш ўрни яратиш ҳаракатида.