Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИПАК ҚУРТИ ПАРВАРИШИ АВЖИДА

×

 2024-05-01 15:02:59    193

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Қўштепа туманидаги пиллакорлар мўл пилла ҳосили етиштириш мақсадида шижоат билан меҳнат қилмоқдалар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Пилла – бу даромад манбаи”дир.

Жорий мавсумда тумандаги фермер хўжаликлари ҳамда касаначилар томонидан 2 минг 423 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 145 тоннадан зиёд кумуш тола йиғиб олиш режалаштирилган.

Ипак қурти парвариши учун туманда 2 минг 200 дан ортиқ ипак қурти боқувчи оилалар ҳамда 392 дан зиёд фермер хўжаликлари билан ички шартномалар тузилган. Айни кунларда эса ипак қурти парвариши қизғин давом этмоқда.

Қишлоқ хўжалигида йилнинг дастлабки хирмонини барпо қилишда туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва пиллачиликка мутасадди раҳбарлар ҳамда соҳа мутахассислари пиллакорларга яқиндан ёрдам бериб келмоқда.





 

 

 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram