Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШ ТАДБИРКОР ТОМОНИДАН СТОЛ-СТУЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
2024-05-01 14:15:11 243
Қўштепа туманидаги Дўрмон маҳалласида яшовчи Бахтиёр Исажонов тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида маҳалла ҳоким ёрдамчиси Фазлиддин Ўриновга мурожаат қилди. Ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра унга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 31 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди.
Ёш тадбиркор томонидан бугунги кунда стол-стул ишлаб чиқариш фаолияти ташкил этилиб, 3 та иш ўрни яратилди. Қолаверса мижозлари кундан кун кўпайиб, даромади ҳам ортиб бормоқда.