Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-04-30 12:08:27 250
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 68-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари, ташкилотлар, идора ва корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия ишини туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Анваржон Абдуллаев олиб борди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Бобуржон Ахмаджоновнинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024-йил 4-апрелдаги “Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг “Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-706–IV-сонли қарори тўғрисида”ги ахбороти тингланди.
Сессия давомида кун тартиби бўйича кўриб чиқилган масала юзасидан депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачидан жавоб олишди ва ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.