Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ БУЮКЛИК РАМЗИ: ИСТИҚЛОЛ МАҲАЛЛАСИДА ОНАЛАРГА ИЗЗАТ-ИКРОМ КЎРСАТИЛДИ
2024-04-29 19:15:38 202
Баҳорнинг энг гўзал ва тароватли кунларида Истиқлол МФЙ ҳудудидаги 11-ДММТда “Оналарга эҳтиром” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева иштирок этди.
Маросимга маҳалла билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирга 11-ДММТ ходимларининг волидалари ва қайиноналари таклиф этилди.
Тадбир иштирокчиларини ушбу тадбир билан қутлаган М.Юлдашева барча барча мўътабар зотларга ўз ташаккурини билдирар экан, бу каби тадбирларнинг асл моҳиятида ота-онага ҳурмат кўрсатиш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш мужассамлигини таъкидлади.
Ёрқин ва илиқ лаҳзаларга бой ўтган тадбир давомида иштирокчилари онажонларига эсдалик совға ва гулдасталарини тақдим этиб, ҳурмат бажо келтирдилар. Шунингдек иштирокчилар томонидан тайёрлаган ижодий кўринишлар ҳам намойиш этилди.