Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-04-29 19:07:21 220
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа тумани Қувурбоши маҳалласи ҳудудидан Қўрғонча кўчасини асфалтлаштириш масаласи билан боғлиқ мурожаатлари эълон қилинган эди.
Қувурбоши МФЙ ҳудудида Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида аҳолини тоза ичимлик суви, электр энергияси ва ички йўлларни асфалтлаштириш билан боғлиқ муаммолари ҳал этилмоқда. Ушбу лойиҳага кўра ҳудудда 4542 метр ички йўллар асфалтлаштирилган.
Мурожаатда тилга олинган Қўрғонча кўчасининг хозирги холатида 80 фоиз ҳисобда ички йўллари асфалтлаштирилмаганлиги туфайли асфалт бўлмаган қисмида асфалтлаштириш ишлари олиб борилган. Мурожаатчиларга маҳалладаги асфалтлаштирилмаган кўчаларни “Ташаббусли бюджет”, “Менинг йўлим” лойиҳалари асосида ўзларининг ташаббуслари билан босқичма босқич амалга оширилишини маълум қиламиз.