Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИРҒИЗИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ АЪЗОЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ “ПЎЛАТХОН ИСХАК-ХАСАН ЎҒЛИ” ЗИЁРАТГОҲИДА БЎЛИШДИ

×

 2024-04-29 18:41:41    212

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қирғизистон Республикасининг Қадамжой тумани ҳокими Бояке ўғли Бояткан бошчилигидаги тарихчилар, турли соҳа вакилларидан ташкил топган делегацияси аъзолари, шунингдек, вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Хуршиджон Аҳмедовлар Қўштепа туманида бўлдилар.

Меҳмонларни туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ва ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари, маҳалла нуронийлари ҳамда туманда яшаётган қирғиз миллати вакиллари кутиб олишди.

Қирғизистон делегацияси аъзолари қирғиз халқининг таниқли олимларидан бири бўлган Пўлатхон Исхак-Хасан ўғлининг 180 йиллиги нишонланиши муносабати билан  туманимизнинг “Эшонгузар” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Пўлатхон Исхак-Хасан ўғли” зиёратгоҳида бўлишди. Тадбирда Пўлатхон Исхак-Хасан ўғли хотирлаб ёдга олиниб, иштирокчиларга таниқли олимнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.  










 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram