Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПИЛЛА-ХОНАДОНГА ҚЎШИМЧА ДАРОМАД БАРОБАРИДА ФАЙЗ-БАРАКА ҲАМ ОЛИБ КЕЛАДИ
2024-04-29 08:10:29 230
Ипакчилик юртимизда қадимдан тараққий этган соҳалардан ҳисобланади. Ипак қурти боқиш – жуда машаққатли меҳнат талаб қилади. Уни етиштириш учун деярли бир ой ҳаловатдан кечилади. Қолаверса, пилла-хонадонга қўшимча даромад баробарида файз-барака ҳам олиб келади.
Жорий мавсумда Қўштепа туманида фермер хўжаликлари хамда касаначилар томонидан 2 минг 423 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 145 тоннадан зиёд кумуш тола йиғиб олиш режалаштирилган.
Ипак қурти парвариши учун туманда 2 минг 200 дан ортиқ ипак қурти боқувчи оилалар ҳамда 392 дан зиёд фермер хўжаликлари билан ички шартномалар тузилган. Айни кунларда эса ипак қурти парвариши қизғин давом этмоқда.
Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева Лойсон МФЙ ҳудудида бўлиб, пиллакорларнинг бугунги шароитлари ҳамда ипак қурти парвариши билан танишди.