Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
2024-04-27 16:33:40 385
Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими Анваржон Абдуллаев раҳбарлигида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга бағишланган танқидий-тахлилий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, таълим соҳаси мутасаддилари, мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этишди.
Йиғилишда туман раҳбари сифатли таълимни таъминлашда мактабларда ўқитувчиларга яратилган шароитлар, маънавий-маърифий ишлар, ўқувчилар давомати, уларнинг билим даражаси, ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати, уларнинг масъулияти ва ўқувчилар билан ишлашлари, мактаб ва ота-оналар муносабатлари ҳақида ўзининг фикрларини баён қилди.
Шунингдек, йиғилишда таълим сифати паст мактабларнинг фаолияти танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида, ўқув йили давомида таълим муассасаларида таълим сифати самарадорлигини ошириш, педагог ходимлар салоҳиятини яхшилаш, доимий равишда давомат тадбирларни ўтказиб бориш, «маҳалла – мактаб –оила» тамойили асосида ҳамкорликни кучайтириш ва ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.