Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЗЛАГАН ИМКОН ТОПАР: ХАЛҚОБОДЛИК ГУЛСОРАХОН ҚОПДА САБЗАВОТ ЕТИШТИРМОҚДА

×

 2024-04-26 15:25:43    217

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманининг Халқобод маҳалласида яшовчи Гулсорахон Валиева эсини танибдики, деҳқончилик билан шуғулланади. У меҳнат қилиб, ер билан тиллашиб, асло кам бўлмади.

– Хитойда 8 сотих ери бор одам бадавлат ҳисобланар экан, – дейди Гулсорахон. – Бизнинг қишлоқларимизда бундан ҳам катта томорқалар бор. Демак, бой бўлиш, тўкин-сочин яшаш ўзимизни қўлимизда. Бунинг учун кишида меҳнатга иштиёқ, ҳавас бўлса кифоя.

Гулсорахон сингари аёллар томорқадан омилкорлик билан фойдаланиш рўзғорга барака, ҳамёнга эса даромад келтиришини англаб етишгани учун ернинг кафтдек қисмини ҳам бўш қолдирмасдан, унумли фойдаланишади. Шундан бўлса керак бундай кишиларнинг ҳовлисига қадам қўйсангиз, обод томорқаларини кўриб, баҳри-дилингиз очилади, кайфиятингиз кўтарилади.

Гулсорахон бош ушбу оила ҳар йили томорқасини яшнатиб плёнка остида помидор, қалампир, булғор қалампир, бақлажон, карам кўчатларини етиштиришади. Ховлида ток ҳам парваришланади. Хонадон соҳибасининг қизиқишини қарангки, ток остидаги ерлардан ҳам унумли фойдаланиб, қоп ичига тупроқ солиб сабзавотларни туридан эккан. Хатто “шлакоблок”лар гул тувак ўрнида ишлатилиб, орасига гул экилибди. Ховлининг бир четида асалари, молхонада эса гўштга зотдор наввос боқилса, бир бурчакда биогумус тайёрланади. Қолаверса ён қўшнисининг 15 сотих бўш турган томорқасига помидор кўчатлари экилган.

Оиланинг асосий даромади кўчатчиликдан. Бу йил етиштирилган кўчатлардан 10 миллион сўмга яқин даромад олинди. Бундан ташқари 20 килограм асал, 4 тонна биогумус сотилди. Насиб бўлса ҳали бу даромадлар ёнига узумдан, асалдан, 4 та наввосдан ҳамда сабзавотлардан олинадиган даромадлар ҳам қўшилади. Биз нима ҳам дердик, яхши ниятда баракасини берсин деймиз-да.

– 3 нафар фарзандимизни шу деҳқончиликдан топган даромадимиз орқали вояга етказдик, ўқитдик, қизларимизни турмушга узатдик. Хуллас, томорқада ишлаб, кам бўлмадик, – дейди камтар аёл Гулсорахон.

Дарҳақиқат, Гулсорахон Валиева сингари опа-сингилларимиз томорқа катта даромад манбаи эканлигини аллақачон англаб етишган. Лекин, бир жиҳат дилни хира қилди. Афсуски, орамизда тўрт мучаси соғ бўлса-да, ҳайҳотдек томорқасини бўш қўйиб, қаровсиз қолдирганлар йўқ эмас. Менимча, туманимиздаги ҳар бир маҳаллада қут-барака манбаи бўлмиш томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш, даромад топиб, оила фаровонлигини таъминлаш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини янада кучайтирилса ва Гулсорахон Валиева каби томорқачилар тажрибаси оммалаштирилса мақсадга мувофиқ бўларди.












 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram