Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА “МАЪРИФИЙ ИСЛОҲОТЛАР ВА БАРКАМОЛ ИНСОН ТАРБИЯСИ” МАВЗУСИДА СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-04-26 13:30:47    221

PDF юклаш
Чоп этиш


 

 

Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ҳокимлик ходимлари учун “Маърифий ислоҳотлар ва баркамол инсон тарбияси” мавзусида сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди.

Ушбу сиёсий-маърифат соатида маърузачилар тумандаги 2-ИДИМИ она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси И.Ризаева, 1-сонли касб ҳунар мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Ф.Юнусовалар “Маърифий ислоҳотлар ва баркамол инсон тарбияси” мавзусига тегишлича тўхталиб ўтдилар.

Барчамизга маълумки, жорий йил 22-26 апрель кунлари анъанавий IV Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.  “Китобсевар миллат” шиори остидаги ҳафталик Қўштепа туманида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Бугунги тадбирда ҳам китобхонлик тарғиботига алоҳида тўхтаб ўтилди.

Ҳафталик доирасида туманимизда ўтказилган тадбирлар ва ҳафталикнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтган туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ўзининг шахсий кутубхонасидан келтирилган бадиий китобларни ўқиш учун ҳокимлик ходимларига тавсия қилди.

Шунингдек, тадбир давомида туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари У.Холматов ҳафталик доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этган И.Ризаева ва Ф.Юнусоваларни рағбатлантирди.   









 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram