Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЗЛАГАН ИМКОН ТОПАР: МИЖОЗЛАР КУНДАН КУН КЎПАЙИБ, ДАРОМАД ҲАМ ОРТИБ БОРМОҚДА
2024-04-25 08:34:57 171
Қўштепа туманидаги Солижонобод маҳалласида яшовчи Давлатжон Ахмаджонов тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида маҳалла ҳоким ёрдамчиси Шерзодбек Рахмоновга мурожаат қилди. Ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра унга «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури асосида 18 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди.
Тадбиркор бугунги кунда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этди ва унинг мижозлари кундан кун кўпайиб, даромади ҳам ортиб бормоқда. Шунингдек, 2 та иш ўрни ҳам яратилди.