Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲИММАТИНГИЗГА БАЛЛИ ЎҚЧИЛИКЛАР!
2024-04-24 14:09:58 223
Қўштепа туманидаги Ўқчи маҳалласида саховатли инсонлар жуда кўп топилади. Бир неча йилдирки маҳалла аҳли ҳар йили бир анъанани давом эттириб келишмоқда. Анъанага кўра саховатли ва олий ҳиммат инсонлар йил давомида кўнгилдан чиққанини ўртага ташлаб тўплашади. Йиғилган пулга эса туман ва сектор раҳбари билан маслаҳатлашиб ҳашар уюшиштиришди. Улар ҳар йили оз бўлсада маҳалладаги сув, йўл, электр билан боғлиқ муаммоларни имкон қадар ўзлари ҳал этишга ҳаракат қилишади.
Аслида, Ўқчи маҳалласида ҳам биринчи даражали муаммоларни бартараф этиш ва аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш борасида давлатимиз томонидан энг долзарб масалаларни яхшилаш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш йўлида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Лекин, юқорида таъкидлаганимиздек маҳалла аҳли ҳам бир четта қараб турмай, бунёдкорлик ишларида ўз хиссаларини қўшишмоқда.
Шу кунларда Ўқчи маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Дилмуроджон Юсуповнинг ташаббуси билан маҳалла аҳли томонидан ҳашар ташкил этилиб, хомийлик асосида Янги Фарғона кўчасига 40 дона янги электр бетон таянч устунлари ўрнатиш ҳамда замонавий кабел тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ишлар Қўштепа тумани электр таъминоти корхонаси томонидан олиб борилмоқда.