Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-04-23 13:49:20 233
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеоматериалда Қўштепа туманидаги Хумдон МФЙ ҳудудида тадбиркорнинг фермасида вақтинча истиқомат қилаётган Н.Эминовлар оиласи хусусида сўз юритилган.
Ушбу мурожаат туман ҳокими А.Абдуллаев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Худойберганов ва масъуллар иштирокида ўрганилиб, ушбу оиланинг холидан хабар олинди.
Н.Эминовлар оиласи Қўштепа туманидаги Солижонобод МФЙ ҳудудида яшаб келган ва алоҳида уй-жой қилиш мақсадида, ота-онасига тегишли ховли жойдан кўчиб чиқишган. Ҳозирги кунда уч кишидан иборат ушбу оила Хумдон МФЙ ҳудудида тадбиркорнинг дала шийпонида вақтинча яшаб, фермасида меҳнат қилади.
Туман ҳокими ва сектор раҳбари Эминовлар оиласи билан учрашиб, суҳбат чоғида муаммоларини ўрганишди ва уларга субсидия асосида имтиёзли уй-жой олиш тартиби ҳақида тушунча берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.