Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ЛОЙСОН МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ

×

 2024-04-22 21:43:51    114

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллев бугун Лойсон маҳалласида бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича олиб бораётган ишлари билан танишди.

Туман ҳокими томонидан ҳоким ёрдамчисига ҳудуд ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда барча ресурслардан фойдаланиб аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман раҳбари маҳалла ҳудудидаги 22-умумтаълим мактабида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрь кунги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан замонавий спорт зали қуриш бўйича тайёрланган қурилиш лойиҳаси билан танишди.

Туман ҳокими томонидан масъулларга пудратчи ташкилотни аниқлаш ҳамда қурилиш ишларини қисқа муддатларда бошлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram