Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРДА АҲОЛИГА ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИДАГИ ЯНГИ ТАРИФЛАР ВА АСОСИЙ ЎЗГАРИШЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛМОҚДА

×

 2024-04-22 16:02:09    166

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор қабул қилинди. Унга кўра, 2024–2025-йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини босқичма-босқич ўзгартириш белгиланди, шунингдек, 2024-йилнинг 1-май санасидан электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди.

Шу муносабат билан Қўштепа туманидаги барча маҳаллаларда аҳолига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва унинг доирасида амалга ошириладиган ишлар, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024−2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда 2024 йил 1 майдан бошлаб аҳоли учун электр-энергияси бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари ҳақида атрофлича тушунтириш берилиб,  кенг кўламда тарғибот тадбирлари ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шакар, Ўрта Ўқчи, Нурафшон, Қувирбоши маҳаллаларида ўтказилган тарғибот тадбирларида ҳам  аҳолига ёқилғи-энергетика тизимидаги янги тарифлар ва асосий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.






 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram