Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА: “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА МИНИ-ПЕЧЛАР БЕРИЛДИ

×

 2024-04-22 13:34:49    84

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокими Анваржон Абдуллаев иштирокида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига олинган 12 нафар хотин-қизларга субсидияга мини-печлар топширилди.

 Тадбир давомида бугун хотин-қизларга берилаётган эътибор, ғамхўрлик, айниқса ижимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга кўрсатилаётган моддий ва маънавий кўмак қийналган аёлларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида, уларда яхши яшаш сари интилишларига туртки бўлаётгани таъкидланди.

Ўз навбатида хотин-қизлар ҳам ушбу эътибор ва ғамхўрликлар, кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчиликларини билдирдилар. Бу каби ишлар туманда давом этмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу пишириқ печлари “Аёллар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан 12 нафар аёлларни бандлигини таъминлаш мақсадида берилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram