Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР: УЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛИБ, ОРЗУ-ИСТАКЛАРИ АМАЛГА ОШМОҚДА
2024-04-22 12:57:12 150
Вилоятимизда ёшлар билан ишлаш борасидаги янги тизим ўз самарасини бериб, минглаб навқирон авлод вакиллари ҳаётда ўз ўрнини топмоқда. Ёш тадбиркорлар сафи кенгаймоқда, кўплаб янги иш ўринлари яратиляпти. Асосийси, барча даражадаги раҳбарлар маҳалларда ёшлар билан мулоқотни йўлга қўйди. Бунинг натижасида уларнинг муаммолари ҳал этиляпти, орзу-истаклари амалга ошяпти.
Хусусан, бугун Қўштепа тумани Ёшлар ишлари Агентлиги томонидан маҳалларда ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширалаётган ишлар юзасидан тадбирлар ташкил этилди.
Тадбир давомида энг аввало ёшларга қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ажратиш ҳамда “Бир далага – бир маҳсулот” тамойили асосида экин экиш жараёнлари билан танишилди.
Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинининг Янги ҳаёт қишлоғида ёшларни деҳқончилик билан шуғулланишлари ва уларга даромад манбаларини яратишга кўмаклашиш мақсадида 5 гектар ер деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган. 19 та лотларга ажратилган ер майдонларида ёшлар “Бир далага – бир маҳсулот” тамойили асосида полиз экинлари экишиб, даромад олиш учун ҳаракат ва меҳнат қилишмоқда. Агар бу ерлар 30 йил муддатга берилишини ҳисобга олсак, ҳар қандай оила турмуш тарзини яхшилаши учун катта имкониятдир.
Вилоят Мудофа бошқармаси ходимларига бириктирилган ва оталиққа олинган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар билан танишиш ҳамда ёшларни Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар доирасида туман Маданият марказида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди. Қолаверса, тадбир ёшларимизнинг миллий армиямиз ва унинг куч-қудратига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади. Ҳарбийлар билан ёшлар ўртасида ўтказилган мулоқот ҳамда суҳбатлар ёшларнинг ҳарбий бурчга бўлган қизиқишини, она Ватанга муҳаббат, садоқатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Шунингдек, бугун ёшларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этишга қаратилган тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.