Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2024-04-20 19:28:53 283
Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзод Рахимов ва Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаевлар 2-сонли касб-ҳунар мактабида Шаҳартепа маҳалласида яшовчи 20 нафарга яқин ёшлар билан учрашди ва уларни қийнаб келаётган муаммо ҳамда камчиликларини эшитишди.
Ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаш, замонавий касб-ҳунарлар ва тадбиркорликка жалб этиш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш масаласи очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувнинг бош мақсади бўлди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир муаммолар батафсил муҳокама этилиб, уларнинг баъзиларига шу ернинг ўзида ечим топилган бўлса, бажарилиши муддат талаб этадиган айрим масалаларнинг ижобий ечими юзасидан масъулларга аниқ топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.