Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ТОМОНИДАН АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА
2024-04-20 18:53:41 277
Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш мақсадида фуқаролар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилмоқда.
Жумладан, бугун туман ҳокими А.Абдуллаев ва туман прокурори А.Худойбергановлар томонидан мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилиб, бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.
Улар Қорақушчи МФЙ ҳудудида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Ш.Рахимов ва Хумдон МФЙ ҳудудида яшовчи Н.Эминовлар билан учрашдилар. Уларнинг муаммолари жойида ўрганилиб, бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди. Шунингдек, ушбу оилаларга кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширилди.