Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕКТОР РАҲБАРИ ҲУДУДЛАРДА
2024-04-20 18:25:00 280
Қўштепа тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.Худойберганов бугун Каттабешкапа МФЙ ҳудудида бўлиб, тадбиркорлик фаолияти ҳамда маҳаллада Сайхунобод ва Уйчи туманлари мисолида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланиш, уларни даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Суҳбат давомида сектор раҳбари тадбиркорлар ва фуқароларни қизиқтирган савол ва таклифларини эшитиб, уларнинг келгуси фаолияти бўйича керакли тавсия ва кўрсатмаларини берди.