Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАРАЁН

×

 2024-04-20 12:49:12    295

PDF юклаш
Чоп этиш


 Йиғилишда ёқилғи-энергетика тизимидаги янги тарифлар ва асосий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди

Қўштепа тумани ҳокимлигининг йиғилишлар залида туман ҳокими А.Абдуллаев раҳбарлигида туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари ва маҳалла еттилиги иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори юзасидан йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва унинг доирасида амалга ошириладиган ишлар, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024−2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда 2024 йил 1 майдан бошлаб аҳоли учун электр-энергияси бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари ҳақида атрофлича тушунтириш берилди. Шунингдек, қабул қилинган қарор бўйича маҳаллаларда кенг кўламда тарғибот тадбирлари ва тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш давомида Сайхунобод ва Уйчи тажрибаси асосида маҳаллабай ишлаш, томорқа ва хонадонлардаги имкониятлардан фойдаланиб, аҳоли даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бошқа золзарб масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.







 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram