Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2024-04-19 17:41:44 351
Қўштепа туманида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан айни кунларда туман сектор раҳбарлари, ташаббускор муассасалар ҳамда саховатпеша инсонлар амалий кўмаги ва хомийлигида ана шундай оилаларга уй-жой қуриб берилмоқда.
Бугун туман ҳокими Анваржон Абдуллаев Кўприкбоши маҳалла фуқаролар йиғини, Каттариқ кўчасида истиқомат қилувчи Одилжон Назаровнинг хонадонида бўлиб, ушбу оилага қурилаётган уй-жойни девор устини бетонлаш ишлари билан танишди.
Туман раҳбари томонидан масъулларга қурилиш ишларини сифатли ҳамда белгиланган талаблар асосида бажарилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди ҳамда қурилиш ишлари назоратга олинди.