Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША" ШИОРИ ОСТИДА "АДЛИЯ КУБОГИ" СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-04-18 17:16:04    228

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа туман адлия бўлимига ҳудуддаги "Файз" маҳалласида яшовчи 250 нафар ёшлар бириктирилган. Бугунда улар билан бевосита манзилли ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир ёш адлия эътиборида ва уларга яқиндан кўмак кўрсатилмоқда. Айниқса ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларда ватанпарварлик туйғусини янада ошириш, спортга кенг жалб қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

"Адлия кубоги" спорт мусобақаларининг очилиш маросимида ҳамкор ташкилотларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар ҳозирги вақтда ёшларга қаратилаётган эътибор, имкониятлар ва янгиликлар ҳақида сўз юритишди.

Шунингдек, тадбирнинг бадиий қисмида ҳарбий чиқишлар намойиш этилди. Шу билан бирга ҳарбий хизматчиларнинг иш фаолиятига доир ташкилланган кўргазмалар ҳам ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

"Адлия кубоги" доирасида стол тенниси бўйича баҳсга старт берилди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда спорт билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар сараланди. Улар яккалик ўйинларида ҳам яхши натижаларни кўрсата олишди.

Бундан ташқари "Адлия кубоги"да ўқувчи ёшлар учун вилоят адлия бошқармаси томонидан таёрланган видеороликлар намойиш этилди.

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram