Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “БИЗ БИР БЎЛСАК – ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК – ВАТАНМИЗ!” ШИОРИ ОСТИДАГИ МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
2024-04-18 16:48:56 355
Аввал хабар берганимиздек, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Кинематография агентлиги томонидан ташкил этилган “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида лойиҳалар бу гал вилоятимиз бўйлаб старт олди.
18-20-апрел кунлари бўлиб ўтадиган маданий-маърифий тадбирларда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва Ўзбекистон Киноарбоблари уюшмаси аъзолари ҳамда таниқли олимлар ва зиёлилар билан учрашувлар, янги кинофилмлар тақдимоти, ижодий кечалар ташкил этилади.
Бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида ҳам Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Кинематография агентлиги томонидан ташкил этилган “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Таниқли олимлар, санъаткорлар ва зиёлилар билан ўтказилган ижодий учрашувда адабиёт ва санъат намоёндалари, шунингдек, кенг жамоатчилик иштирок этди.
Учрашув давомида меҳмонлар томонидан бадиий ва маданий чиқишлар намойиш этилди. Шеърлар қўшиқларга, қўшиқлар эса рақсларга уланиб, барча бирдек маданий хордиқ чиқарди.
Тадбир давомида намойиш этилган “Ўзбек қизи” номли бадиий филми йиғилганларда катта таассурот қолдирди.