Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – УСТУВОР МАСАЛА
2024-04-17 15:52:37 211
Бугунги кунда ёшларга эътибор, ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича Қўштепа туманида ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаев ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи М.Ғаниевлар биргаликда Янги ариқ маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудуддаги ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.
Ташриф давомида маҳалла масъуллари билан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан келишиб олинди. Шунингдек, туман раҳбари томонидан масъулларга ёшлар бандлигини таъминлашга эътиборни янада кучайтирш юзасидан аниқ ва зарурий тавсиялар ҳамда кўрсатмалар берилди.