Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА 15 АПРЕЛЬ – “МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ХОДИМЛАРИ КУНИ” МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ
2024-04-15 16:30:45 205
15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан Қўштепа туманида соҳа вакиллари учун байрам дастурхони ёзилди. Байрам тадбирига соҳада узоқ йиллар самарали фаолият юритган меҳнат фахрийлари ҳамда бугунги кунда фидойилик билан ишлаётган фаоллар таклиф қилинди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, Янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, ёшларда маданият ва санъатга бўлган қизиқишни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан, 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни сифатида нишонлана бошланди.
Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда юртимизда, хусусан, Қўштепада ҳам соҳа ривожи йўлида муайян ишлар амалга оширилди. Туманда мавжуд маданият марказлари таъмирланиб, аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Бугун бўлиб ўтган байрам тадбирда туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган туман раҳбари соҳа фидойиларини самимий табриклади. Таъкидланганидек, сўнги йилларда мамлакатимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, ёшларни маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Байрамда соҳанинг илғор ходимлари ва фахрийларига сектор раҳбарлари томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар тақдим этилди.