Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОРОТ МАҲАЛЛАСИНИНГ 4.5 КИЛОМЕТР ИЧКИ ЙЎЛЛАРИ ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА

×

 2024-04-15 11:41:51    175

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Борот маҳалласининг инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида 6.2 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Хусусан, ушбу маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилашга 2.9 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, лойиҳа доирасида 14 километр тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда 1 та 32 метрлик сув минораси ўрнатиш, шунингдек, 1.6 миллиард сўм маблағ эвазига 7 километр электр тармоғи тортиш ва 5 та ТП  ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Ҳозирда маҳалладаги 4.5 километр ички йўлларини асфалтлаштириш учун амалий ишлар бошланди.

Бугун маҳалла аҳли ҳудудда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлардан мамнун.





 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram