Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИНИНГ БАҲОРГИ МАВСУМИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА
2024-04-13 18:10:18 292
Қўштепада “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг баҳорий мавсуми фаоллик билан ўтказилмоқда. Баҳор мавсум ишларида тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассаса ишчи ходимлари, кўнгиллилар иштирок этиб, тозалик, ободончилик учун турли хил кўчатлар экиб ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Умуммиллий лойиҳа доирасида ҳудудда дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари кучайиб, боғлар, иҳотазорлар майдони борган сари кенгайиб бормоқда. Жумладан, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг туманимиз ҳудудидан ўтувчи қисмининг йўл бўйи минтақасига беш минг тупдан зиёд заранг, ясин, катальпа, сакура дархтлари ҳамда можжевельник арча кўчатлари экилмоқда. Зеро, қиши изғиринли, ёзи гаримсел, қумзорлар бағрида жойлашган туманимизнинг ушбу чўл ҳудуди учун бу сув ва ҳаводек зарур.
Кўчат экиш жараёнида туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари, шунингдек масъул идораларнинг вакиллари ҳам иштирок этишди.