Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА САЙХУНОБОД ҲАМДА УЙЧИ ТАЖРИБАСИ ОММАЛАШМОҚДА
2024-04-13 14:38:37 401
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг доимий даромад манбаини ошириш, томорқадан унумли фойдаланиш имкониятларини янада ошириш мақсадида Сайхунобод ва Уйчи тажрибаси оммалашмоқда. Хусусан, Қўштепа туманида ҳам бу борада аниқ манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хабибжон Сирожитдинов ва масъул идораларнинг вакиллари Қўштепа туманида бўлиб Лангар, Каттабешкапа, Лойсон ҳамда Шодлик маҳаллаларида Сайхунобод ва Уйчи тажрибаси асосида маҳаллабай ишлаш, томорқа ва хонадонлардаги имкониятлардан фойдаланиб, аҳоли даромадларини ошириш масалаларида хонадон вакиллари билан учрашди.
Шунингдек, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратиб берилаётган ер майдонларида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф давомида маҳалла масъуллари билан истиқболдаги вазифалар юзасидан суҳбат ўтказилди ва маҳаллалардаги муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш, мавжуд имкониятларини тўлиқ ишга солиш орқали даромадларини ошириш бўйича зарурий таклиф ва тавсиялар берилди.