Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-04-13 11:38:23 280
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги силга қарши курашиш бўлимида қозонхона оператори лавозимида ишловчи Амирбек Қурбоновнинг мурожаати эълон қилинган эди.
Қўштепа туман тиббиёт бирлашмасининг иситиш тизими 2023 йилда битим асосида давлат хусусий шерикчилигига ўтказилган бўлиб, шунга кўра давлат хусусий шериклари томонидан тақдим этилган хужжатларга асосан эксплуатация харажатлари, кўмир сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун маблағлар ўз вақтида ўтказиб берилмоқда.
Давлат хусусий шериклари томонидан хужжатлар тақдим этилгач апрел ойи 4 гуруҳ харажатлари ўтказмаларига рухсат берилганда тўловлар тўлиқ амалга оширилишини, шунингдек мавсумий қозонхона операторлари давлат хусусий шерикчилиги асосида хизмат кўрсатувчи хусусий шериклар ишчи ходимлари ҳисобланишини ҳамда меҳнат шартномалари хусусий шериклар билан тузилишини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.